Ҳақорат ва зўравонлик: ҳижобли аёлга нега ҳужум қилишди?

Ҳақорат ва зўравонлик: ҳижобли аёлга нега ҳужум қилишди?

Германия полицияси берган маълумотга кўра, радикаллардан эканига шубҳаланилган киши пойтахт Берлиндаги метро бекатида ҳижобли аёлни ҳақоратлаган ва унга жисмоний зиён етказган. Бу ҳақда azon.uz хабар берди.

Германия полицияси берган маълумотга кўра, якшанба куни Гравесвалдор метро бекатида 33 ёшли муслима аёлга тан жароҳати еткзилишидан олдин у қаттиқ ҳақорат қилинган.

Аёл ҳужум қилган киши радикаллардан бўлиши мумкинлигини айтган. Негаки, у қочиб кетишидан олдин фашизимга хос ибораларни ишлатган. Полиция муслима аёлга керакли муолажалар қилинганини таъкидлайди.

Охирги йилларда Германияда нео-нацист гуруҳлари ва Исломга қарши бўлган немис Бадил партияси томонидан ташкиллаштирилган зўравонликлар кўпайиб бормоқда.

Статистик маълумотларга кўра, Германияда ҳар куни камида 3 киши радикаллар, ирқчилар ва ксенофобиклардан бирнинг ҳужумига учрайди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!