Ҳамюртимиз Чеченистонда тенгсиз бўлди

Ҳамюртимиз Чеченистонда тенгсиз бўлди

Кириб келган Мавлид ойи муносабати билан Чеченистон Давлат университетида мавжуд факультетлараро исломий мусобақа ташкил қилинди. 

Бунда жами 10 та факультетдан 4 тадан иштирокчи қатнашиб, талабаларнинг Қуръонга ва Пайғамбар алайҳиссаломнинг сийратларига доир, саҳобалар ҳаёти ҳамда ҳадисларга оид билимлари синаб кўрилди. Натижада Тиббиёт институти талабалари бошқа факультетлардан ғолиб келиб, биринчи ўринни қўлга киритишди. Қувонарлиси – мазкур Тиббиёт институти жамоасини юртимиздан борган ўзбек талабалари ташкил қилади. Таъкидлаш жоизки, ўзбекистонлик 1-курс талабаси Одил Раҳимов Дониёр ўғли 1-ўринни олди. Барча ғолиблар фахрий ёрлиқ ҳамда Мусҳаф билан мукофотланишди.

Manba: azon.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!