Ҳаммомни фоҳишахонага айлантирган аёлга жазо тайинланди

Ҳаммомни фоҳишахонага айлантирган аёлга жазо тайинланди

Жиззах шаҳрида яшовчи Л.Зеркова (исм-шарифи ўзгартирилган) муқаддам ғаразли ва бошқа паст ниятларда фоҳишахона ташкил этганлиги учун жиноят ишлари бўйича Жиззах шаҳар судининг 2014 йил 25 сентябрдаги ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖК 131-моддаси 1-қисми билан айбли деб топилиб, жазо олганэди. Аммо у бундан тўғри хулоса чиқармади.

Л.Зеркова аёл киши бўлса-да, 2 нафар фарзандларнинг онаси, хавфли рецидивист бўла туриб, яна моддий манфаатдор бўлиш мақсадида, 2018 йил 13 октябрь куни соат тахминан 16 ларда ҳаммомда фоҳишахона ташкил қилиб, 200.000 сўм эвазига Н.Х.ни Ш.М.билан, З.Н.ни Р.Ж.билан жинсий алоқа қилишлари учун шароит яратиб берган.

Бундан ташқари Л.Зеркова жиноий ҳаракатларини давом эттириб, такроран 2018 йил 15 октябрь куни соат тахминан 20 ларда ҳаммомда 200.000 сўм эвазига Н.Х.ни Ш.М.билан, З.Н.ни А.А. ва Р.Ж. билан жинсий алоқа қилишлари учун шароит яратиб бериб, қўшмачилик қилган.

Суд, томонидан Л.Зеркова Ўзбекистон Республикаси ЖК 131-моддаси 4-қисми билан айбли деб топилиб, унга 4 йил озодликни чеклаш жазоси берилди.

Р.С.Орзиқулов,

Жиноят ишлари бўйича Жиззах шаҳар судининг раиси


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!