“Ҳаммасига севги сабабчи”: қамоқхона ходими маҳбусдан ҳомиладор бўлиб, қамоққа тушди

“Ҳаммасига севги сабабчи”: қамоқхона ходими маҳбусдан ҳомиладор бўлиб, қамоққа тушди

Қўшма Штатларда 29 ёшли қамоқхона ходими маҳбус билан севги ўйинини ўйнаб, қамоққа тушди.

Жанубий Каролиналик Жин Браун исмли қиз маҳаллий қамоқхонада оддий ходим бўлиб ишлаган. Полициянинг маълум қилишича, у бир неча ой давомида қамоқхона ҳудудида маҳбус билан яқин муносабатларга киришган.

Ёш қиз ва золим жиноятчи ўртасидаоташинсевги аланган олган. Улар ҳар куни ижтимоий тармоқларда гаплашишган, қамоқхонанинг яширин жойларида учрашишган.

Қиз кимдан ҳомиладор бўлганини яшира олмади. Аммо унинг кимлиги ҳали ошкор этилмади. Иш жойидаги нотўғри хатти-ҳаракатлари учун эса қизга нисбатан жиноий иш қўзғатилди.

Жин ҳозир қамоқда. Тез орада унга нисбатан ҳукм ўқилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!