Ҳаммаси "Twitter" учун: Илон Маск "SpaceX"даги улушини сотмоқчи

Ҳаммаси "Twitter" учун: Илон Маск "SpaceX"даги улушини сотмоқчи

Илон Маск Twitter’ни харид қилиши учун SpaceX акцияларини сотишга қарор қилган. Бу ҳақда The New York Times газетаси берди.

Қайд этилишича, апрель охирида бизнесменнинг ижтимоий тармоқни 44 миллиард долларга сотиб олиши маълум бўлганди. Аммо айрим манбалар Маск бу пулни жуда катта деб ҳисоблаётганини таъкидлаган. Шу сабабли у келишувни молиялаштириш мақсадида SpaceX акцияларини сотмоқчи.

Компания сешанба кундан бошлаб ҳар бир акцияни 70 доллардан сотувга чиқармоқчи.

Илон Маскка "SpaceX’нинг 44 фоиз акциялари тегишли.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!