“Ҳаммаси кутилганидек”: АҚШдаги қўзғолонларга Россия сабабчими?

“Ҳаммаси кутилганидек”: АҚШдаги қўзғолонларга Россия сабабчими?

Россиянинг АҚШдаги нотинчликларга ҳеч қандай алоқаси йўқ. Бу ҳақда Россиянинг Вена шаҳридаги халқаро ташкилотлардаги доимий вакили Михаил Ульянов маълум қилди.

“Кутилганидек, Америка оммавий ахборот воситалари АҚШдаги тартибсизликлар Россиянинг иштирокисиз содир бўлмаётгани ҳақида гапира бошлашди. Муаммоларининг асл сабабларини аниқлашнинг ўрнига улар "айбдор" ни қидиришмоқда”, - дея таъкидлади дипломат Барак Обама маъмуриятининг миллий хавфсизлик бўйича собиқ маслаҳатчиси Сюзан Райснинг айбловларига шу тарзда жавоб қайтараркан.

Маълумот ўрнида, илгарироқ Сюзан Райс АҚШдаги тартибсизликлар ортида Россия бўлиши мумкинлигини айтиб, руслар ижтимоий тармоқлардан фойдаланган ҳолда намойишчиларнинг иккала томонини ҳам қўзғатиши мумкинлигини таъкидланганди. Аммо сўзларига далил келтирмаган.

 

 

 

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!