Ҳаммани чарчатдингиз...

Ҳаммани чарчатдингиз...

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу бомдод намозидан кейин халифа Абу Бакр розияллоҳу анҳуни кузатардилар. Билганлари, Мадина атрофидаги бир уйга кириб узоқ вақт қолиб кетишлари бўлди. Кунлар ўтар, халифа шу жажжигина уйни зиёрат қилишни қўймасдилар. Сир нимада эканини билиш учун Умар, Абу Бакр чиққанларидан кейин уйга киришга қарор қилдилар. Кирсалар, ҳаракатланишга мадори йўқ ногирон ва кўр бир кампир ўтирибди. Ундан: "Бу одам олдингизда ҳар кун нима қилади?" деб сўрадилар. Кампир: "Аллоҳга қасамки, мен уни танимайман. Лекин ҳар кун келиб уйни тозалайди, супуради ва менга таом тайёрлайди, сўнг қайтиб кетади" дея жавоб қилди. Умар буни эшитиб тиззалаб қолдилар ва кўзлари жиққа ёшга тўлди. Кейин ўзларининг қуйидаги машҳур сўзларини айтдилар:
ЎЗИНГИЗДАН КЕЙИНГИ ХАЛИФАЛАРНИ ЧАРЧАТДИНГИЗ, ЭЙ АБУ БАКР!!
---
Нафақат халифаларни, балки ҳаммамизни чарчатдингиз эй Абу Бакр! Сизнинг нотаниш кампирга кўргузган бу яхшилигингизнинг лоақал бир қисмини, лоақал ота-онамизга ёки бирор яқинимизга қила олдикми?! Ҳа чарчатдингиз.. жуда чартадингиз, уялтирдингиз, шарманда қилдингиз!!!

Мубашшир Аҳмад

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!