Ҳамма ишга улгуриш учун 25-соатдан фойдаланинг. Вақтни унумли тақсимлаш бўйича тавсиялар

Ҳамма ишга улгуриш учун 25-соатдан фойдаланинг. Вақтни унумли тақсимлаш бўйича тавсиялар

Вақтни тақсимлашдан аввал қилиниши керак бўлган ишларни қуйидаги категорияларга бўлиб чиқиш керак:

  • муҳим ва шошилинч;
  • муҳим, аммо шошилинч бўлмаган;
  • шошилинч, аммо ўта муҳим бўлмаган;
  • ўта шошилинч ва муҳим бўлмаган.

Вақтни тақсимлаш ва режалаштириш учун 10 дақиқа ажратиб, икки соат тежаш мумкин.

Қандай режалаштириш керак?

1. Режа тузинг

Бажарилиши керак бўлган ишлар кетма-кетлигини режалаштириш одат тарзингизга кириши керак. Вақтнинг самарали тақсимланиши учун аввал кунлик, ҳафталик кейин бўлса ойлик ва йиллик режа тузиш керак. Режалар қисқа ёки узоқ муддатли тузилиши мумкин.

Қисқа муддатли режалар

Режалар тузилганидан кейин уларни бажарилишини назорат қилиш учун белгилаб бориш керак. Бунинг учун оддий блокнот ёки интернетдаги тайёр шаблонлардан фойдаланиш мумкин. Қилинган ишларни белгилаб бориш кишига кейинги режалар учун мотивация бериб, кайфияти кўтарилишига сабаб бўлади.

Узоқ муддатли режалар

Ойлик ва йиллик режаларни ҳам олдиндан шакллантириб ёзиб қўйиш керак. Режаларнинг устуворлиги вазиятга қараб ўзгариб қолиши мумкинлиги сабаб режага ўзгартириш ва қўшимча киритиб борилиши мумкин.

2. Аввалига долзарб ва муҳим бўлган вазифага диққатингизни қаратинг

Бир вақтни ўзида бир қанча ишни бажариш имконсиз. Натижа кутилгандек бўлиши учун биринчи энг муҳим бўлган ишни обдан битириб, кейин иккинчисига ўтиш керак. Бунинг учун ўша вазифани бажаришга яхшилаб киришиш, орада ижтимоий тармоқларга кирмаслик, чалғимаслик, телефонни иложи бўлса четга олиб қўйиш керак.

Ҳамма ишга улгуриш учун 25-соатдан фойдаланинг. Вақтни унумли тақсимлаш бўйича тавсиялар

Фото: Getty Images

3. Кунни энг мураккаб иш ёки вазифа билан бошланг

Қанчалик ёқимсиз бўлмасин, мураккаб ва муҳим вазифани кейинга суриш мияда айланавериб, сизни безовта қилади. Оғир ишни тонгда — энергияга тўла вақтингизда битириб олиш эса елкангиздан тоғ ағдарилгандек ҳисни туйишингизга ёрдам беради.

4. Аниқ муддат белгиланг ва унга риоя қилинг

Вазифаларни бажарилиши ва унинг битиши олдиндан белгиланиб, қанча муддатда тугатилиши мия учун муҳим саналади. Чунки аниқ вақт белгиланмаса, мияда ҳали вақт бор экан деган сигнал пайдо бўлади ва онгсиз равишда муддат чексизлик томон чўзилаверади. Аниқ белгиланган вақт эса мотивация бериб, тонусда бўлишга сабаб бўлади.

5. 25-соат

Агар сиз бир суткада 24 соатдан кўпроқ вақт бўлишини истайдиганлардан бўлсангиз, унда қуйидаги олтин қоидага амал қилинг. Уйқудан бир соат эрта туринг. 6 да бажарилиши керак бўлган иш учун 5 да уйғонинг, аввалига қийин бўлгани билан натижадан кейин қанча нарсага улгуришингиз мумкин ва имкони борлигидан хурсанд бўласиз. Бу олтин вақтни, асосан, бажаришга вақт етмайдиган ишга ажратинг. Бошида ҳаммаси оддийдек туйилиши мумкин, лекин бир ритмга тушиб олгандан кейин ижобий натижа сезила бошлайди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!