Ҳамма ҳайрон: 6 миллионта тиббиёт ниқоби ғойиб бўлди

Ҳамма ҳайрон: 6 миллионта тиббиёт ниқоби ғойиб бўлди

Кенияда Германия шифохоналари учун буюртма қилинган олти миллион дона тиббиёт ниқоби изсиз йўқолди. Бу ҳақда Spiegel нашри хабар бермоқда.

Газетанинг ёзишича, 20 март куни Германияга етказиб берилиши керак бўлган FFP2 ҳимоя ниқоблари Кения аэропортида йўқолиб қолган. Бундесвер таъминот бўлими ҳисоботида "маҳсулот Кения аэропортида йўқолиб қолганлиги учун" Германияга келтирилмагани қайд этилган.

Аввалроқ Германия ҳукумати инқироз штаби қўшинлар учун воситалар сотиб олувчи бундесвер таъминот бўлими соғлиқни сақлаш вазирлиги учун ҳимоя ниқоблари сотиб олишда логистик кўмак бериши лозимлиги тўғрисида қарор қабул қилганди. Таъминот бўлими бир нечта тиббиёт ашёлари ишлаб чиқарувчилар билан 241 миллион евролик шартнома имзолаган.

Мудофаа вазирлиги вакили ниқобларнинг йўқолиб қолганини тасдиқлади, аммо бу қандай содир бўлганига изоҳ бера олмади. 

Германияда коронавирусга чалиниш билан боғлиқ 27 436та ҳолат қайд этилган, 114 киши вафот этган, деб хабар беради Роберт Кох институти.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!