Ҳамкорликдаги қўшма ўқувларда иштирок этадиган Россия ҳарбийлари Сурхондарёга етиб келди

Ҳамкорликдаги қўшма ўқувларда иштирок этадиган Россия ҳарбийлари Сурхондарёга етиб келди

Сурхондарё вилояти ҳудудидаги “Термиз” полигонида Ўзбекистон – Россия Қуролли Кучлари ҳамкорлигида ўтказиладиган қўшма ўқувларда иштирок этувчи Россия Федерацияси Қуролли Кучлари Марказий ҳарбий округи ҳарбий хизматчилари мамлакатимизга етиб келди.


Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти хабар берди.

Меҳмонлар Термиз халқаро аэропортида кутиб олинди.

Ҳамкорликдаги ўқувлар бугун, 30 июлдан бошланади.

Машғулотлар давомида икки давлат ҳарбийлари шартли душманнинг яширин базаларини қидириб топиш ва йўқ қилиш, улар томонидан эҳтимолий ҳужумлар амалга оширилганда уни бартараф этиш каби вазифаларни бажаришади.

Машғулотлар жараёни батафсил ёритиб борилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!