Ҳам ҳайратланарли, ҳам қўрқинчли: эркак бир дақиқада 120 та шамни қулоғи билан ўчирди (видео)

Ҳам ҳайратланарли, ҳам қўрқинчли: эркак бир дақиқада 120 та шамни қулоғи билан ўчирди (видео)

Хитойнинг Сюанчжоу шаҳрида яшовчи Чжан Сицзян ўзининг ноодатий қобилияти — қулоғи билан шамларни ўчира олишини намойиш қилди, деб хабар беради Knews.

Хитойлик бу мақсадда стетоскопдан тайёрланган махсус қурилмадан фойдаланади. Чжан қурилманинг бир учини қулоқларига тиқиб, иккинчи учини шамларга келтиради. Сўнгра бурнини қўли билан ёпиб, оғзидаги ҳавони қулоқлари орқали ташқарига чиқаради. Эркакнинг айтишича, у буни қилишга имкон берадиган физиологик хусусият билан туғилган.

Сицзян намойиш вақтида 59 сонияда 120 та шамни ўчира олган. У ўз рекордини янгилаб, бир дақиқада 200 та шамни ўчиришни режалаштирмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!