Halol стандарти бўйича Ўзбекистонда илк меҳмонхона қурилишига тамал тоши қўйилди

Halol стандарти бўйича Ўзбекистонда илк меҳмонхона қурилишига тамал тоши қўйилди

Самарқандда Sahid Imam Al-Bukhari меҳмонхонаси қурилишига тамал тоши қўйиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Давлат туризм қўмитаси хабар берди.

Индонезиянинг Sahid Group компанияси президенти Ҳарияди Сукамдани ва компаниянинг бошқарувчи директори Вива Ҳерламбанг Имом ал-Бухорий мажмуасида ҳудудида SAG компанияси билан ҳамкорликда меҳмонхона қурилишига старт беришди.

Бу жаҳон Halol стандарти бўйича Ўзбекистонда илк меҳмонхона бўлади.

Таъкидланишича, биринчи босқичда 100 хона ташкил этиш, кейинги 5 йилликда хоналар сонини 300 тага етказиш режалаштирилган.

Бундан ташқари, меҳмонлар SAHID бошқарувига ўтказиладиган Самарқанд шаҳридаги Sahid Royal Palace меҳмонхонаси қурилиш ишлари билан яқиндан танишдилар.

Маросимдан сўнг меҳмонлар Имом ал-Бухорий номидаги илмий тадқиқот маркази билан танишиб, Имом ал-Бухорий қабрини зиёрат қилишди.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!