Ҳакамларни ҳақорат қилган Марат Бикмаев 2 та ўйиндан четлатилиб, 10 млн сўм жаримага тортилди

Ҳакамларни ҳақорат қилган Марат Бикмаев 2 та ўйиндан четлатилиб, 10 млн сўм жаримага тортилди

ЎФА мусобақалар регламентининг интизомий ва жарималар кодекси 3-бўлим, 5.45 бандининг "Е" қисмини қўпол равишда бузган Марат Бикмаевни навбатдаги иккита расмий учрашувдан четлатди ва футболчига нисбатан 10 миллион сўм миқдорида жарима белгилади.

"Turon24.uz" манбасининг хабар беришича, футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 23-тур учрашувлари доирасида Металлург – Локомотив баҳсининг 90+4 дақиқасида “темирйўлчилар” жамоаси захира ўриндиғида ўтирган футболчи – Марат Бикмаев майдондан четлатиган.

Маълум бўлишича, Бикмаев ҳакамлар гуруҳи шаънига номаъқул сўзлар ишлатган, шу боис учрашув бош ҳаками Владислав Цейтлин уни ўйиндан четлатган.

Цейтлин ёзма билдирги орқали ушбу вазиятга изоҳ бериб, Бикмаев аввалига захира ҳакамини, сўнгра бутун ҳакамлар гуруҳини ҳақорат қилганини маълум қилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!