Ҳаж пайтида зиёратчиларга олимлар ва имомлар ёрдам беради

Ҳаж пайтида зиёратчиларга олимлар ва имомлар ёрдам беради

Саудия Арабистони Ислом ишлари вазирлиги ҳаж пайтида зиёратчиларга ёрдам кўрсатиши учун 135 нафар олим ва имомни тайинлади. ArabNews нашрининг хабар беришича, улар зиёратчиларнинг ҳаж амаллари билан боғлиқ саволларига жавоб қайтаради.

“Ушбу қадам Саудия Арабистони раҳбариятининг зиёратчиларга ўз амалларини бемалол ва хотиржамлик билан адо этишлари учун барча хизматларни кўрсатиш бўйича кўрсатмасига мосдир”, – дейилади вазирлик баёнотида.

Бундан ташқари, автомат равишда жавоб қайтарувчи телефон тармоғи ҳам ишга туширилади. Унда ўнта – араб, инглиз, француз, турк, ҳинд, урду, хауса, индонез, бенгал ва амхар тилларида жавоб қайтарилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!