Ҳафта ўртасида об-ҳаво ўзгариб, ёғингарчилик бўлиши кутилмоқда

Ҳафта ўртасида об-ҳаво ўзгариб, ёғингарчилик бўлиши кутилмоқда

Бугун ва эртага Ўзбекистон бўйича ҳаво ҳарорати +20…+22 даража илиқ бўлган қуруқ ва илиқ об-ҳаво сақланиб туради.

Ҳафта ўртасида об-ҳаво ўзгаради. 27 октябрда республиканинг шимолий ҳудудларига Кавказ ҳудудлари устида шаклланган нам ҳаво массалари кириб келиши бошланади. Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин.

28 октябрда ёмғирли зона шарққа силжийди ва республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларига яқинлашганда ёғингарчилик кучаяди. Республика бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади.

29 октябрда марказий ва шарқий ҳудудларда, шунингдек республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида ёмғир ёғиши кутилмоқда.

Ҳафта давомида ҳарорат кечалари +4…+9 даража илиқ атрофида бўлади. Кундуз кунлари эса ҳарорат аста-секин пасаяди ва ҳафтанинг охирига келиб, ҳарорат +7…+12 даража илиқгача пасаяди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!