Ҳафта ўртасида баъзи жойларда ёмғир ёғиши кутилмоқда

Ҳафта ўртасида баъзи жойларда ёмғир ёғиши кутилмоқда

Ҳафта ўртасида республиканинг катта қисмида ёмғир ёғиб, момақолдироқ бўлиши кутилмоқда

26 29 март кунлари республиканинг катта қисмида ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши кутилмоқда. Момақалдироқ вақтида шамол тезлиги 15 20 м/с гача кучайиши мумкин, дея хабар қилди ЎзА Гидрометеорология маркази маълумотларига таянган ҳолда.

Қорақалпоғистон ва Хоразм вилояти

Ҳаво ўзгариб туради, 26 27 март кунлари ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиш эҳтимоли бор. 28 29 март кунлари эса ёғингарчилик кузатилмайди. Ғарбдан эсаётган шамол ўз йўналишини шарққа ўзгартириб 7 12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 26 мартда кечаси 7 12 даража илиқ, кундузи 10 15 даража илиқ бўлади. 27 март кечаси 5 10 , кундузи 10 15, 28 29 март кунлари кечаси 5 10 даража илиқ, кундузи 15 20 даражагача кўтарилади.

Бухоро ва Навоий вилоятлари

Ҳаво ўзгариб туради, 26 27 март кунлари баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. 28 29 мартда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7 12 м/с тезликда эсади, момақалдироқ пайтида 15 20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 7 12, кундузи 15 20 даража илиқ, 28 март куни эса 13 18 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятлари

Ҳаво ўзгариб туради, 26 29 март кунлари баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7 12 м/с тезликда эсади, момақалдироқ пайтида 15 20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 7 12, 26 мартда кундузи 19 24 даража илиқ, 27 мартда 15 20 даража илиқ, 28 29 мартда 13 18 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари

Ҳаво ўзгариб туради, 26 29 мартда баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7 12 м/с тезликда эсади, момақалдироқ пайтида 15 20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 9 14, кундузи 26 мартда 20 25 даража илиқ, 27 мартда 18 23 даража илиқ, 28 мартда 15 20 даража илиқ, 29 мартда 17 22 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятлари

Ҳаво ўзгариб туради, 26 март куни ёғингарчилик кутилмайди, 27 29 мартда баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7 12 м/с тезликда эсади, Момақалдироқ пайтида 15 20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 7 12, кундузи 26 мартда 17 22, 27 29 мартда 13 18 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудлари

Ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёғингарчилик бўлади.Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7 12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 26 мартда кечаси 0 5, кундузи 10 15 даража илиқ, 27 29 март кунлари кечаси 2 7, кундузи 10 15 даража илиқ бўлади.

Manba: gazeta. uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!