Ҳабиб UFC 249 мусобақасида қатнашмайди, Тони эса...

Ҳабиб UFC 249 мусобақасида қатнашмайди, Тони эса...

UFC президенти Дэйна Уайт 18 апрель (Тошкент вақти билан 19 апрель тонги) кунги жанг оқшомида Ҳабиб Нурмагомедов расман қатнашмаслигини эълон қилди.

Ҳабиб аслида ушбу жанг кечасида Тони Фергюсонга қарши чемпионлик камари ҳимояси учун октагонга чиқиши лозим эди. Аммо коронавирус пандемияси сабаб Ҳабиб Россия ҳудудидан чиқиб кета олмайди.

Ҳабибнинг ўрнига энди Тони Фергюсонга қарши Жастин Гетжи рақиблик қилади.

«Жанг бўйича келишув имзоланди. 100 фоиз аниқ. Жангни ESPN телеканали орқали жонли эфирда томоша қилинг. У Ер сайёрасининг қайсидир бурчагида бўлиб ўтади. Фергюсон Гетжига қарши. 18 апрель санасидаги жанг UFC’нинг енгил вазн тоифасидаги вақтинчалик чемпионлик камари учун кечади», — дея маълум қилди Уайт.

Шу тариқа Ҳабиб Нурмагомедов ва Тони Фергюсон ўртасидаги жанг бешинчи марта бекор қилинди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!