Ҳабиб Нурмуҳамедовга Олий унвон берилади

Ҳабиб Нурмуҳамедовга Олий унвон берилади

Мутлоқ жанглар чемпионати UFC’нинг енгил вазн тоифасида амалдаги чемпиони россиялик Ҳабиб Нурмуҳамедов “Доғистон халқ қаҳрамони” унвонига сазовор бўлади. Унвон спортчига ирландиялик Конор Макгрегор устидан ғалаба қозонгач бериладиган бўлган.
 
Маълумот учун, ушбу Олий унвон ва медаль 10 йил аввал таъсис этилган. Ҳозиргача 20 нафарга яқин одам ушбу унвонга муносиб кўрилган.
 
Ҳабиб 7 окятбрь, якшанба куни АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида Макгрегор устидан ғалаба қозонганди. Россиялик спортчи ирландни тўртинчи раундда бўғиб олгач, у жангни давом эттиролмай мағлуб бўлганди.
 
Аммо жангнинг ўзи қолиб одамлар ундан кейинги муштлашувга кўпроқ эътибор бердилар. Жангдан сўнг Нурмуҳамедов Октагон ташқарисига сакраб ўтиб, Макгрегор жамоаси вакили билан муштлашиб кетганди.
 
Бу муштлашувга нима сабаб бўлгани эса кейинроқ маълум бўлди. Макгрегор дўсти Диллон Дэнис Ҳабибга қараб Ислом динини ҳақоратлаган. Бу ҳолга спортчи чидаб туролмай жанг қафасидан сакраб чиқиб, муштлашиб кетган.
 
Ҳабибнинг тартибизлик келтириб чиқаргани учун UFC ун жазолади. Спортчи 250 минг АҚШ доллари миқдорида жарима тўлайдиган бўлди. Аммо спортчи жанг учун бериладиган 2 млн АҚШ долларни оладиган бўлди.
 
Ҳибиб Нурмуҳамедовни жангдан кейин Россия Федерацияси президенти Владимир Путин табриклаган. Кеча, 10 октябрь куни Путин Нурмуҳамедов ва унинг отаси билан учрашди.

Manba: qalampir. com

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!