Ҳабиб Нурмагомедовнинг Тошкентдаги матбуот анжумани бекорга қолдирилмаганга ўхшайди

Ҳабиб Нурмагомедовнинг Тошкентдаги матбуот анжумани бекорга қолдирилмаганга ўхшайди

Профессионал бокс афсонаси кичик Рой Жонс эртага тонг саҳарда Тошкентга учиб келади, деб хабар бермоқда «Sports.uz».

АҚШлик бокс юлдузи ўзининг инстаграм саҳифасида Отабек Умаровнинг Ўзбекистон ММА ассоциацияси президенти бўлганлиги билан табриклаганди.

У Тошкентга келишга қарор қилган кўринади ва ушбу ҳафтада «Ҳумо Арена»да ўтказилувчи GFC 20 турнирининг фахрий меҳмонларидан бири бўлади.  

Бироз аввалроқ, бугун ўтказилиши режалаштирилган Ҳабиб Нурмагомедовнинг  Тошкентдаги матбуот анжумани қолдирилгани маълум бўлганди.

Манба: www.stadion.uz.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!