Ҳабиб Нурмагомедов Конор билан учрашиб қолса...

Ҳабиб Нурмагомедов Конор билан учрашиб қолса...

Енгил вазн тоифасида собиқ чемпион Ҳабиб Нурмагомедов ўзининг азалий рақиби Конор Макгрегор билан яна учрашиб қолса, нима бўлишини айтди.

"Бу дунёда жуда кўп ёқимсиз ҳолатлар бўлади. Шундай инсонлар борки, улардан ёмон энергия олишни хоҳламайсиз. Агарда нимадир содир бўлса, бу тақдирдан бўлади.

Мен Конорни кўриб қолсам "ундай қиламан", "бундай қиламан" дея олмайман. Ҳаммаси шароитга боғлиқ. Ёнимизда камералар ёки қўриқчилар бўлиши мумкин.

Пул сиз аслида кимлигингизни кўрсатади. Шундай янглиш тушунча бор: "Пул инсонни ўзгартиради" деймиз. Йўқ, пул аслида сиз кимлигингизни кўрсатиб беради холос.

Конор нима қилди? У қари эркакни урди. Твиттерда кўпчилик уни қўллаётганини кўрдим. Нега одамлар уни қўллаб-қувватлашяпти? Тўғри, у жангларни қиздиради. Майли, шундай қилаверсин. Лекин, оилага, ота-онага ва динга тил теккизмаслиги керак", - деди Хабиб Нурмагомедов ESPN MMA каналига берган интервьюсида.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!