Ҳабиб Нурмагомедов кинода суратга тушиши мумкин?!

Ҳабиб Нурмагомедов кинода суратга тушиши мумкин?!

UFC енгил вазн тоифасида Жаҳон чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов «Қора пантера 2» фильмида суратга тушиши мумкин.

Хабар қилинишча, 31 ёшли россияликнинг Голивуддаги дўстлари унга “Marvel” студиясининг навбатдаги фильмида эпизод роль ижро этишни таклиф қилган. Ҳабиб бунга қандай жавоб бергани номаълум. «Қора пантера 2» фильми қачон экранларга чиқиши ҳам маълум эмас, тахминларга кўра фильм 2022 йилнинг баҳорида прокатга чиқади.

Эслатиб ўтамиз, Нурмагомедов 2020 йилнинг 18 апрелида Тони Фергюсонга қарши жанг олиб боради. У айни дамда Сан-Францискода шуғулланмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!