Ҳабиб Нурмагомедов футбол ўйнамоқда: «Бу мен учун биринчи рақамли спорт тури»

Ҳабиб Нурмагомедов футбол ўйнамоқда: «Бу мен учун биринчи рақамли спорт тури»

Енгил вазн тоифасида UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов футболга бўлган қизиқиши ҳақида гапирди.

«Криштиану билан боғланиб тураман, Бензема ва Златан билан суҳбат қуриб турамиз. Футбол мен учун биринчи рақамли спорт тури. Болалигимдан футболчи бўлишни орзу қилганман, доим футбол томоша қилардим.

Футбол яхшироқ. У ерда уриш, синдириш ва жароҳат етказиш керак эмас. Сен шунчаки майдонга чиқасан ва қай даражада профессионал эканингни чиройли суратда намойиш қиласан. Бу ҳам жуда қийин спорт тури.

Футбол менга UFC ва MMA’га қараганда кўпроқ ёқади. Футболни қанча томоша қилсам ҳам бундан чарчамайман. UFC эса... Авваллари жангларни кўриб турардим, бироқ ҳозир ундай эмас.

Футболда ҳамма ўйинлари кўриб бораман, барча жамоалар билан танишман, ким қаерда ўйнайди, қайси жамоа қай мусобақада ғолиб бўлган, УЕФА Кубоги, Чемпионлар Лигаси, Европа Чемпионати... Хуллас ҳаммаси билан яхши танишман», — дейди Нурмагомедов.

Эслатиб ўтамиз, Ҳабиб 24 октябрь, шанба куни «Жангчилар ороли»да UFC 254 мусобақасида Жастин Гэтжига қарши жанг қилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!