Ҳабиб Нурмагомедов фаолиятини якунлаши мумкин
Енгил вазн тоифасида UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедовнинг мураббийси Хавьер Мендес отаси Абдулманап Нурмагомедовнинг ўлимидан сўнг жангчининг келажакдаги фаолияти ҳақида маълум қилди, деб хабар беради “zakon.kz”.
Мутахассис томонидан қайд этилишича, шогирди ўз фаолиятини якунлаши ва мураббий сифатида иш бошлаши мумкин.
“Бу ҳолат сентябрдаги жангга қандай таъсир қилишини, бу бечора йигитнинг хаёлида ҳозирда нималар борлигини тасаввур ҳам қила олмайман.
У нима қилишни хоҳламасин, барибир, у билан бирга бўламан. У менинг қўллаб-қувватлашимга муҳтож. Агар у жанг қилмоқчи бўлса, мен ҳам у билан бўламан. Агар у фаолиятини якунлашга қарор қилса, шунда ҳам унинг ёнида тураман.
Мен у отасининг меросини давом эттиришни хоҳлаётганини ва яхши мураббий эканлигини аниқ биламан. Сўнгги тўрт-беш йил давомида у буни амалга оширди. У амакиваччаси Исломни ва бошқа ўсиб келаётган ёш юлдузларни тарбиялашда ёрдам берди”, дея таъкидлаган Мендес.