H&M компанияси Россияни тарк этиши натижасида 184 миллион долларни йўқотди

H&M компанияси Россияни тарк этиши натижасида 184 миллион долларни йўқотди

Россия бозорини тарк этиш натижасида Hennes & Maurtiz (H&M) кийим-кечак чакана савдо тармоғининг харажатлари 2,104 миллиард швед кронасини (184 миллион доллар) ташкил этди.

Бу ҳақда компания ҳисоботида айтилади.

"Россияни тарк этиш чоралари билан боғлиқ 2,104 миллиард швед кронаси миқдоридаги бир марталик харажатлар чорак натижаларига таъсир қилди", - дейилади материалда.

Аввалроқ, Американинг қадоқлаш ишлаб чиқарувчи Ball Corporation компаниясига Россиядан чиқиб кетилгани сабабли етказилган зарар 435 миллион долларни ташкил этгани маълум бўлган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!