Гватемалалик теннисчи келишилган ўйин учун 3 йилга мусобақалардан четлатилди

Гватемалалик теннисчи келишилган ўйин учун 3 йилга мусобақалардан четлатилди

Дунёнинг 723-рақамли теннисчиси Кристофер Диас-Фигероа келишилган ўйин учун дисквалификацияга учради.

Диас-Фигероа 2017 йил Чехияда ўтган “Фьючерс” мусобақасида келишилган ўйинда иштирок этган. Шунинг учун у эндиликда 3 йил мобайнида мусобақаларда иштирок эта олмайди. Бундан ташқари, Кристофер 5000 доллар жаримага ҳам тортилди.

Маълумот учун: 28 ёшли Диаз-Фигероа ҳеч қачон Топ-300 га кира олмаган.

manba: turon24.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!