Гвардиола "Манчестер Сити" билан янги шартнома имзолади

Гвардиола "Манчестер Сити" билан янги шартнома имзолади

"Манчестер Сити" ўзининг расмий сайти орқали жамоа бош мураббийи Хосеп Гвардиола билан шартнома узайтирилганини эълон қилди. Томонларнинг янги келишуви 2025 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

51 ёшли мутахассис инглиз клубида 2016 йилдан бери ишлаб келмоқда. Гвардиола қўл остида "Сити" 11 та совринни қўлга киритди: тўртта Англия чемпионати, Англия кубоги, тўртта Лига кубоги ва икки марта Англия Суперкубоги. Шунингдек, испаниялик мутахассис “шаҳарликлар”ни 2020/2021 йилги Чемпионлар лигаси финалига олиб чиқди, унда клуб “Челси”га ютқазди (0:1).


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!