Ғузорда 15 яшар қиз билан жинсий алоқа қилган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Ғузорда 15 яшар қиз билан жинсий алоқа қилган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

2020 йил 26 май куни  ижтимоий тармоқларда тарқалган “Ота 15 яшар қизини зўрлаган шахс очиқда юрганидан шикоят қилмоқда” сарлавҳали хабарга Қашқадарё вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати муносабат билдирди. Бу ҳақда "nnews.uz" сайти хабар берди.

Хабарда «Қўрғонтепа» қишлоғида яшовчи фуқаро Азимов Саиджон Мовланович, Ғузор тумани ИИБ бошлиғига ариза билан мурожаат қилиб, унда 2019 йил август ойларида қариндоши Суюнов Тўлқин Хасанович, 2004 йилда туғилган вояга етмаган қизи Мавлонова Нилуфарнинг номусига текканлигини, оқибатда қизи Н.Мовланова хомиладор бўлиб, 2020 йил 3 май куни ўғил фарзандни дунёга келтирганлигини билдириб, Т.Ҳ.Суюновга нисбатан қонуний чора кўришликни сўраган.

Ариза юзасидан олиб борилган терговга қадар текшириш ҳаракатлари давомида Ғузор тумани «Мехнатобод” МФЙ Қўрғонтепа қишлоғида яшовчи 20.11.2004 йилда туғилган Мавлонова Нилуфар Саиджон қизи 2020 йил 3 май куни ўғил жинсига мансуб фарзандни туққанлиги ва Н.С.Мавлонова билан 2019 йил август ойи ўрталарида ушбу қишлоқда яшовчи 09.03.1968 йилда туғилган Суюнов Тўлқин Хасанович жинсий алоқа қилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатда фуқаро Суюнов Тўлқин Хасановичнинг ҳаракатларида Ўзбекистан Республикаси ЖКнинг 128-моддаси 1-кисмида назарда тутилган жиноят аломатлари мавжудлиги сабабли унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!