Гутерриш Украина томонидан Запороже АЭСнинг ўққа тутилишини “ўз жонига қасд қилиш ҳаракати” деб атади

Гутерриш Украина томонидан Запороже АЭСнинг ўққа тутилишини “ўз жонига қасд қилиш ҳаракати” деб атади

БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш Украина томонидан Запороже АЭСнинг ўққа тутилишини “ўз жонига қасд қилиш ҳаракати” деб атади.

"Умид қиламизки, бу тўхтайди", деди у Токиодаги матбуот анжуманида.

Аввалроқ Россия Федерацияси Мудофаа вазирлиги Украина Қуролли кучлари АЭСга артиллериядан зарба бергани ҳақида хабар берган эди. Иккита электр тармоғи ва сув қувурлари шикастланган.

Мутахассислар аллақачон Украина ҳарбийлари объэктга ҳужум қилганидан сўнг юзага келган авария бутун Шарқий Европани фалаж қилиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантиришган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!