Гўшт маҳсулоти ноқонуний ташиб кетилаётгани аниқланди

Гўшт маҳсулоти ноқонуний ташиб кетилаётгани аниқланди

Жорий йилнинг 27 июнида вилоят ички ишлар бошқармаси патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармаси ходимлари томонидан Ғаллаорол тумани ҳудудида жойлашган “Сангзор-15” йўл патруль хизмати масканида гўшт маҳсулотини ноқонуний ташиш ҳолати аниқланди.

Маълум бўлишича, Бухоро вилояти, Ғиждивон туманида истиқомат қилувчи 1989 йил туғилган Қ.Ф. “Кобальт” русумли автомашинасида 356 кг гўшт маҳсулотларини ҳужжатларсиз олиб кетаётган бўлган.

Ушбу гўшт маҳсулотлари истеъмолга яроқли ёки яроқсизлиги аниқланиши мақсадида музхонага вақтинчалик сақлаш учун жойлаштирилган. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Жиззах вилояти ИИБ Ахборот хизмати


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!