Гўшт истеъмол қилувчилар ва вегетарианлар: ким кўпроқ яшайди?

Гўшт истеъмол қилувчилар ва вегетарианлар: ким кўпроқ яшайди?

Тўғри овқатланиш туфайли гўшт истеъмол қилувчилар вегетарианларга қараганда кўпроқ умр кўришади. Ушбу фикрни тиббиёт фанлари номзоди, диетолог Инна Кононенко айтиб ўтди.

"Бизнинг танамизда ҳамма нарса оқсилдан иборат. Вегетерианлар ҳар доим ҳам протеин етишмаслигининг оқибатларини дарҳол кўра олишмайди. Ёш ўтгани сари бу билина бошлайди", — дея тушунтирди у.

Кононенко тананинг икки кўрсаткичига эътибор қаратди. Биринчиси, қон томир деворининг қалинлиги. Вегетерианлар кўп миқдордаги холестеролни истеъмол қилмасликлари сабабли, бу девор гўштни истеъмол қилувчиларникига қараганда юқароқ бўлади.

"Aгар гўшт истеъмол қиладиган киши B12, D3, K2 витаминларини етарли миқдорда истеъмол қилса, унда ушбу комплекснинг қалинлиги ошмайди", деб таъкидлади шифокор.

Қаришнинг иккинчи белгиси — бу митохондриал функция. Мутахассис уларни ҳужайраларнинг "электр станциялари" деб атайди.

"Улар вегетарианларда гўшт истеъмол қилувчиларга қараганда ёмонроқ ишлайди. Бунинг сабаби, гўшт л-карнитин манбаи, митохондрияларнинг ишлаши учун зарур бўлган модда. Шунингдек, бизнинг протеинимиз синтезини тавсифловчи кўрсаткич мавжуд. Aфсуски, вегетарианлар ҳамма моддаларни ҳам олавермайди", — деди Кононенко.

Унинг сўзларига кўра, маълум бир органик бирикма бўлмаса, маълум бир оқсилни ажратиш ва ассимиляция қилиш жараёни бузилади, бу сочлар, тирноқлар ўсиши, кўриш, терининг ва қон томирларининг ёмонлашишига олиб келади.

Диетолог гўшт истеъмол қилувчиларга ҳам, вегетарианларга ҳам витамин ва микроэлементлар етишмаслигидан сақланишни тавсия қилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!