Гурбангули Бердимуҳамедов халқни иссиқлик ва электр билан тўлиқ таъминлашни буюрди

Гурбангули Бердимуҳамедов халқни иссиқлик ва электр билан тўлиқ таъминлашни буюрди

Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов 2021 йилда биринчи ишчи йиғилишини ўтказди.

Учрашувда президентга иситиш тизимлари фаолияти билан боғлиқ вазият тўғрисида хабар берилди. Бу ҳақда Туркманистан давлат ахборот агентлиги хабар берди.

Мутасаддиларнинг таъкидлашича, айни пайтда мамлакатнинг барча ҳудудларида совуқ тушиши сабабли иситиш тизимларининг барқарор ишлаши йўлга қўйилган. Бердимуҳамедов, ўз навбатида, давлат хизматчиларига турар-жой бинолари, мактаблар ва болалар боғчаларида тегишли тизимларнинг операцион ҳолатини текширишни буюрди.

Aҳоли пунктларини электр энергияси билан таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Гурбангули ушбу йўналишда бир қатор кўрсатмалар берди. Шунингдек, аҳолини ичимлик суви ва газ билан таъминлаш муҳимлигига эътибор қаратилди.

Маълумот учун, 2020 йил 29 декабрда Туркманистонда бир неча соат давомида электр узилишлари юз берди. Шундан сўнг Бердимуҳаммедов бирданига учта мансабдорга – Бош вазир ўринбосари Шамухаммет Дурдилиевга, Энергетика вазирлиги раҳбари Чаримират Пурчековга ва унинг ўринбосари Ботир Худайбердиевга қаттиқ танбеҳ берди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!