Гурбангули Бердимуҳамедов ҳукумат мажлисида штанга кўтариш маҳоратини намойиш этди (видео)

Гурбангули Бердимуҳамедов ҳукумат мажлисида штанга кўтариш маҳоратини намойиш этди (видео)

Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов мамлакат вазирлар маҳкамасининг мажлиси чоғида ҳукумат аъзоларига ўзининг штанга кўтариш маҳоратини намойиш этди, деб ёзади «Корреспондент.net»га асосланиб Daryo.uz.

Мажлисда 1—10 ноябрь кунлари республикада бўлиб ўтадиган оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионатига тайёргарлик муҳокама қилинган. Йиғилишда давлат раҳбарига мусобақа очилиш маросимига таклифнома ва эсдалик нишонлари, шунингдек, рамзий штанга стержени топширилди.

Бердимуҳамедов тилла суви югуртирилган грифни боши узра даст кўтариб, йиғилганларга ўзининг спортга оид маҳоратларини кўз-кўз қилди, сўнг стерженни жойига қайтариб қўйди.

Давлат раҳбарининг хатти-ҳаракатларини ҳукумат аъзолари гулдурос қарсаклар билан олқишлади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!