​Гуноҳлардан сақланишнинг осон йўли

​Гуноҳлардан сақланишнинг осон йўли

Ҳазрат Мавлоно Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий ҳафизаҳуллоҳ айтади:

Имом Ғаззолий раҳматуллоҳи алайҳ: Энг буюк олим шуки, гуноҳларнинг зарарлари бошқаларга нисбатан унга кўпроқ ошкор бўлади. Шу сабабли, у гуноҳлардан кўпроқ сақланади деганлар.

Воқеа: Бир куни зиёфат столида бир жарроҳ ўтирган эди. У юрак мутахассиси эди. Унинг фақат сабзавот еяётганини кўрдим. Олдида эса товуқ каби бир неча нарсалар бор. Уй эгаси: Жаноб Доктор! Гўштдан олиб енг деди. Жуда мажбур қилавергач, Доктор бирозгина гўшт олди. Уй эгаси: Яна олинг , деди. Шунда, Доктор: Мен жарроҳман ва ҳар куни одамларнинг юрагини операция қиламан ва унда йиғилиб қолган ёғларни кўраман. Шунинг учун, гўшт ичга кириб нималар қилиши менга яхши маълум. Мен егим келса ҳам табиатим тортмайди , деди. Ўша куни, бу бандага тафсилот кўпроқ ошкор бўлганлиги сабабли, унга ёғдан сақланишлик ҳеч қандай қийин иш эмаслиги хаёлимга келди.

Худди шундай, олимга гуноҳларнинг зарарлари кўпроқ ошкор бўлганида, унга гуноҳлардан сақланишлик ҳечам қийин иш бўлмайди. Балки, осон бўлади. Унинг қалбида, қиёмат куни шарманда бўлиб қолмайин деган қўрқув бўлади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!