Гулнора Каримовага тегишли “Сижжак” яна кимошди савдосига қўйилди

Гулнора Каримовага тегишли “Сижжак” яна кимошди савдосига қўйилди

Дам олиш маскани Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманидаги сўлим гўшада жойлашган.

Мажмуа ҳудудида меҳмонхоналар, бир нечта бассейнлар, амфитеатр, коттеж, сув минораси ва бошқа иншоотлар мавжуд. Бошланғич баҳоси – 70 млрд 68 млн сўм.

Биринчи марта бу лот ўтган йилнинг баҳорида кимошди савдосига қўйилган эди. Кўриниб турибдики, ҳозирча унга харидор йўқ.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!