Гулнора Каримова оқланиши бўйича расмий мурожаат борми?

Гулнора Каримова оқланиши бўйича расмий мурожаат борми?

25 июнь куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида «Суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотлар» мавзусидаги матбуот анжуманида Олий суд вакилларидан Гулнора Каримова ишини қайта кўриб чиқиш ва уни оқлаш бўйича қандайдир мурожаат келиб тушган-тушмагани ҳақида сўралди.

«Гулнора Каримова иши бўйича Олий Судга яқин вақт ичида бирор мурожаат келиб тушмаган. Унинг ва оила аъзоларининг турли манбалар орқали қилаётган баёнотлари Гулнора Каримованинг шахсий ташаббусларидир. Бу борада бирор расмий ҳужжат кўриб чиқилаётгани йўқ», — дея Олий суд Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси ўринбосари Икром Муслимовнинг сўзларини келтиради «Kun.uz».


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!