«Гулнора Каримова мамлакатдаги ўзгаришларни қўллаб-қувватлашга тайёр» — ўғли

«Гулнора Каримова мамлакатдаги ўзгаришларни қўллаб-қувватлашга тайёр» — ўғли

Гулнора Каримованинг ўғли Ислом унинг онаси молиявий ва жисмоний томондан қўлидан келганича Ўзбекистондаги янги ўзгаришларни қўллаб-қувватлашга тайёрлигини маълум қилди.

Ўзбекистоннинг биринчи президентининг невараси кичик Ислом Каримов онаси Гулнора Каримова мамлакатдаги ўзгаришларни қўллаб-қувватлашга қарор қилганини маълум қилди.

«Мамлакатимизнинг янги раҳбарияти ташаббуси билан кўплаб янги лойиҳалар амалга оширилмоқда ва улар Ўзбекистонга яхшироқ келажакни таъминлайдиган қудратли базани қуришга имконият беради. Шунинг учун онам молиявий ва жисмоний томондан қўлидан келганича мамлакатдаги янги ўзгаришларни қўллаб-қувватлашга қарор қилди», — деб ёзди Instagram ижтимоий тармоғида инглиз тилида.

У ўз ҳаёти давомида эришганларининг барчасини ҳеч қандай шахсий манфаатларсиз сарфлаш мақсадида. Агарда зарурат туғилса, мамлакатда кечаётган жараёнларга ўз ёрдамини қўшишга тайёр, дейилади ёзувда.

Айни вақтда Лондонда яшаётган 25 ёшли кичик Ислом Каримов турли сабабларга кўра ҳар ким ҳам жамият ривожига ўз ҳиссасини қўшишга тайёр бўла олмайди.

«У ўзгаришларни ҳозироқ бошлаш кераклигига ва биз ҳар доим барчасининг узоқ ўтмишда ўзгаришини кутиб, орзулар билан яшай олмаслигимизга ишонади… Умид қиламизки, бундай қўллаб-қувватлаш мамлакатнинг янги раҳбариятининг саъй-ҳаракатларига мос келади ва барча Ўзбекистонда кўришни истаётган ўзгаришларга ҳамоҳанг бўлади», — дея таъкидлади кичик Ислом Каримов.

Ўтган йилнинг июлида Ўзбекистон Бош прокуратураси Гулнора Каримова 2015 йил августида беш йил муддатга озодликни чеклаш жазосига ҳукм этилганини маълум қилган эди. Ўша вақтда унга нисбатан яна бир жиноий иш давом этаётган эди. Иккита жиноий иш бўйича давлат ва фуқаролар манфаатларига етказилган зарар миқдори 3,7 трлн сўм деб баҳоланди.

Октябрда Буюк Британия ҳукумати Ўзбекистонда Гулнора Каримова иштирокиди коррупцион келишувлардан олинган даромадларни қайтариш бўйича ҳаракатлар бошланганини маълум қилди.

Manba: gazeta.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!