Гулнора Каримова: «Буни меҳмонхона ҳам деб бўлмайди»

Гулнора Каримова: «Буни меҳмонхона ҳам деб бўлмайди»

Давлат солиқ қўмитасининг Бизнес-экспресс лойиҳаси ўз бизнесини ташкил этишни мақсад қилган ёшларни қўллаб-қувватлашга қаратилган. Бизнесни юритиш бўйича тажрибали тадбиркорликнинг ўзига хос жиҳатлари, учраши мумкин бўлган қийинчиликлар ва уларни ҳал этиш йўллари ҳақида сўз боради.

Лойиҳа доирасидаги илк бизнес-тренинг Умумий овқатланиш ва ресторан бизнесини ташкил қилиш мавзусига ўтказилган эди. Лойиҳанинг навбатдаги турида Ҳар бир оила тадбиркор дастурига бағишланди. Дарё мухбири Мусулмонбек Иброҳимовнинг маълум қилишича, Тадбир иштирокчилари дастлаб меҳмонхона бизнеси бўйича 20 йилдан буён ишлаб келаётган Гулнора ББ оилавий корхонаси фаолияти билан яқиндан танишди.

Буни меҳмонхона деб бўлмайди. Бу худдики уй. Меҳмонлар ўзини уйида юргандек ҳис қилади. Ошхонада чой дамлаб ичади, керак бўлса, ўзи учун овқат ҳам пишириш имкони бор ва анча арзон. Бир кеча қолиш нархи 10 доллар ҳам бўлмаган уй меҳмонхоналари узоқ муддатга келган ва оилавий туристлар учун жуда қулай , деди оилавий меҳмонхонага асосчиси Гулнора Каримова.

Тадбиркор Гулнора Каримованинг қўшимча қилишича, у фаолиятини бор-йўғи 4 6 кишини сиғдира оладиган шароитдан бошлаган. Ўтган йиллар давомида меҳмонхона кенгайиб, ҳозирда 32 нафар меҳмонни бир вақтнинг ўзида қабул қилиш имкониятига эга. Беш нафар оила аъзоси меҳмонларга хизмат кўрсатади.

Нон ва қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи Зуззи оилавий корхонаси асосчиси Зилола Усмонова Ҳар бир оила тадбиркор дастуридан фойдаланиб, 3 йил муддатга йиллик 8 фоизлик имтиёз билан 150 миллион сўм кредит олган.

Банкдан кредит олиб, иш бошлаганимга икки ой бўлди. Ишлаб чиқариш қийинлигини билардим. Қўрқув бўлди, ҳатто устимдан кулишмасмикин, деб ҳам ўйладим. Менимча, қўрқиш ҳам керак, лекин яхши ният қилиш лозим. Инсонда нимагадир эришиш учун мақсад ва шашт бўлса, кифоя экан , дейди Зилола Усмонова.

Ёш тадбиркорнинг таъкидлашича, кредит суммаси кўпдек кўринади, лекин у ойма-ой бўлинганида тўлаш қийин эмас. Тўловлар аста-секин ишлаб чиқаришдан қоплаб борилади. Дастлабки олти ойлик имтиёзли даврд кредитнинг фақат фоизи тўланади. Бу вақт ичида бемалол оёққа туриб олиш мумкин.

Корхонада уч нафар ходим билан 25 турдаги қандолат маҳсулотларини ишлаб чиқарилмоқда. Кунлик тушум ўртача 270 300 минг сўм.

Гулнора ББ ва Зуззи корхоналари фаолияти билан танишувдан сўнг, Давлат солиқ қўмитасида Бизнес-экспресс лойиҳаси иштирокчилари билан оилавий тадбиркорлик учун тақдим этилаётган солиқ имтиёзлари ва банкдан кредит олиш шартлари масаласида мулоқот бўлиб ўтди.

Суҳбат давомида ўз тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш истагидаги Ботир Абдуллаев кредит олишни режалаштиргани, бироқ унга яқин ҳудуддаги банк филиали турли ҳужжатларни олиб келишни талаб қилиб, кредит беришни рад этганини айтди. Шунда Миллий банкнинг Мирзо Улуғбек филиали бошқарувчиси унга 35 миллион сўм миқдорида кредит ажратилиши юзасидан амалий ёрдам берди.

Ёш тадбиркор Артур Саркисян меҳмонхона бизнесини ташкил этишга қизиқиш билдирган. Лекин бунинг учун у меҳмонхона қуриш учун ер майдонига эҳтиёж сезмоқда. Давлат солиқ қўмитаси экспертлари ер майдонини қандай сотиб олиш мумкинлигини тушунтирди ва бу борада яна бирор қийинчилик дуч келса, ёрдам кўрсатишни ваъда қилди.

Бизнес-экспресс якунлари бўйича Марказий банк томонидан ўз бизнес-режаларига эга икки нафар иштирокчи Камолиддин Шаропов (кимёвий тозалаш хизматини йўлга қўйиш учун) ва Фарҳод Давлетовга (автомобиллар учун резина эҳтиёт қисмларини ишлаб чиқаришни ташкил қилиш учун) 200 миллон сўмлик кредит олиш имконини берувчи сертификатлар топширилди.

Иштирокчиларга Президент ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида ташкил этиладиган бизнес-тренингда қатнашиш учун таклифнома ҳам тақдим этилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!