Гулистонда «Жигули» каналга тушиб кетди. ФВВ маълумот берди (ВИДЕО)

Гулистонда «Жигули» каналга тушиб кетди. ФВВ маълумот берди (ВИДЕО)

Ижтимоий тармоқларда  Гулистон шаҳрида «Жигули»нинг каналга тушиб кетганлигига оид видеолавҳалар тарқалди. Мазкур ҳодиса тафсилотлари юзасидан «Sirdaryo Xabarlari» вилоят ФВБ Ахборот хизмати билан боғланди.

Вилоят ФВБ Ахборот хизматининг маълум қилишича, ушбу ҳодиса бундан бир ой аввал, жорий йилнинг 13-январь куни Мирзаобод тумани "Тошкент" маҳалласи ҳудудида (Гулистон шаҳри билан чегарадош), М-34 йўл ёқасида содир бўлган ва машина  Сирдарё вилояти ФВБ Ёнғин-қутқарув отряди томонидан олиб чиқилган.

"Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ", — дейилади хабарда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!