Гулистон туманида "Нексия" зовурга тушиб кетди (ФОТО)

Гулистон туманида "Нексия" зовурга тушиб кетди (ФОТО)

Жорий йилнинг 4 январь куни соат 21:05ларда, Сирдарё вилояти, Гулистон тумани, Зарбдор МФЙ ҳудудида, ҳайдовчи, 1974 йилда туғилган Ш.П. ўзига тегишли бўлган "Нексия" русумли автомобилда ҳаракатланаётиб эҳтиётсизлиги оқибатида бошқарувни йўқотган ва йўл четидаги зовурга тушиб кетган.

Гулистон туманида "Нексия" зовурга тушиб кетди (ФОТО)

Натижада, ҳайдовчи тан жароҳати олиб шифохонага мурожаат қилган.

Ҳудудий ИИБ ЙҲХБ ва ФВБ ходимлари томонидан кўрилган чора-тадбирлар натижасида автомобиль зовурдан олиб чиқилган.

Гулистон туманида "Нексия" зовурга тушиб кетди (ФОТО)

Мазкур ҳолат юзасидан Гулистон тумани ИИБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилиб, ҳодиса содир бўлиш сабабларига аниқлик киритилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!