Гулистон шаҳрида устама тўлов шарти билан фуқароларнинг пул маблағини жалб қилган МЧЖ раҳбарининг кирдикорлари фош бўлди

Гулистон шаҳрида устама тўлов шарти билан фуқароларнинг пул маблағини жалб қилган МЧЖ раҳбарининг кирдикорлари фош бўлди



Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Гулистон шаҳар бўлими томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “D.i.” МЧЖ раҳбари У.А. ва бошқалар фуқаролардан гўёки инвестиция кўринишида пул маблағини жалб этиб, ҳар ой ўн фоиз устама тўловлари тўлаб беришга ишонтириб, 5 нафар фуқаронинг 105,8 млн сўми ва 17 000 АҚШ долларини қўлга киритиб, ўзларининг шахсий эҳтиёжлари учун сарфлаб юборганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 188-1-моддаси (пул маблағларини ва (ёки) бошқа мол-мулкни жалб этишга доир ноқонуний фаолият) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!