Грузияда коронавирус янги антирекорд “ўрнатди”

Грузияда коронавирус янги антирекорд “ўрнатди”

Грузия ҳукумати мамлакатда қайд этилган кунлик антирекорд ҳақида маълум қилди.

Сўнгги 24 соат ичида 1,194 та янги ҳолат тасдиқланди дея хабар берди РИА Новости мамлакат ҳукумати маълумотларига асосланиб.

Грузиялик шифокорларнинг қайд этишларича, пандемия бошланганидан буён мамлакатда COVID-19 хасталигининг умумий сони 19,857 га ўсган, 158 бемор вафот этган, шулардан 15 нафари охирги кун ичида қайд этилган.

Таъкидланишича, Грузияда коронавирус инфекциясининг асосий қисми Тбилиси ва Батуми курорт шаҳрида тасдиқланган.

 

 

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!