Грузия Саакашвилини Украинага экстрадиция қилмайди

Грузия Саакашвилини Украинага экстрадиция қилмайди

Грузия Саакашвилини Украинага экстрадиция қилмайди ва сиёсий ўйинлар ўтказмайди, деди ҳукмрон "Грузия орзуси" раиси Ираклий Кобахидзе.

Аввалроқ, собиқ президентнинг украиналик адвокати Вадим Заворитний суд Адлия вазирлигига Грузия ҳукуматидан Саакашвилини 2018 йилда жабрланувчи бўлган иши бўйича сўзлаши учун уни вақтинча Украинага ўтказишни сўрашни топширганини айтганди.

"Грузия ҳукумати йиллар давомида Украинага Саакашвилининг трансфери бўйича сўров юбориб келади аммо бу сўров Украина расмийлари томонидан эътиборга олинмади. Энди расмий сабаб билан бундай сўров юбориш маълум бир сиёсий ўйин ва бу ўйин ҳам шундай”, - деди Кобахидзе.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!