Грузия парламенти олдида евроинтеграциянинг бекор қилинишига қарши норозилик намойишлари давом этмоқда. Намойишчилар парламент биносида ёнғин чиқаришди.
Полиция газли гранаталардан фойдаланган, намойишчилар эса парламент ҳовлисига пиротехника отишган. Айни дамда бино ичидаги ёнғин ўчирилган, деб хабар бермоқда Paper Kartuli агентлиги.
Аввалроқ АҚШ Давлат департаменти Грузия билан стратегик ҳамкорликни тўхтатишга қарор қилгани ҳақида маълум қилганди. Бу замонавий Грузия тарихида илк бор рўй бермоқда.
Грузия президенти Саломе Зурабишвили ўз ваколатлари муддати тугаган бўлишига қарамай, президентлик лавозимини тарк этмаслигини айтди. У парламентнинг амалдаги таркибини ноқонуний деб ҳисоблашини таъкидлади ва қуйидагиларни қўшимча қилди:
"Мен сизнинг президентингиз бўлиб қоламан. Парламент легитим эмас, ноқонуний парламент эса янги президентни сайлай олмайди. Шунинг учун мен ўз мандатимни топширмоқчи эмасман", деди намойишчиларга мурожаат қилиб.
Россия Қуролли кучлари Бош штаби бошлиғи Валерий Герасимов ўтган ҳафта АҚШ штаб бошлиқлари бирлашган қўмитаси раиси, генерал Чарлз Браунга қўнғироқ қилди.
Бошланган ҳафтада кутилаётган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди. Ушбу ҳафтанинг бошида Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қуруқ об-ҳаво сақланиб туради.
Тожикистоннинг Суғд вилояти Конибодом туманида 8 декабр куни бир оиланинг олти аъзоси — эр-хотин ва уларнинг тўрт нафар фарзанди қотиллик қурбонига айланди.
«Bulgartransgaz келишувдаги мажбуриятларини қатъий бажаришни давом этади ва хизмат ҳақи тўланмаса, табиий газ транзитига йўл қўймайди», — дейди мамлакат энергетика вазири Владимир Малинов.
Суриядаги фуқаролар уруши давомида шафқатсизлиги ва мухолифатга қарши кураши билан машҳур бўлган Башар Асаднинг амакиваччаси ва Миллий мудофаа кучларига раҳбарлик қилган Сулаймон Асад мухолифат томонидан осиб ўлдирилди.
Айни вақтда «Абу Валид» лақаби билан интернетга видео тасвирлар жойлаб бораётган Нуриддинов Худоёр Бахтиёр ўғлига нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, қидирув эълон қилинган. Бу ҳақда ИИВ хабар берди.