Грузия Миллий банки Ягона евро тўловлар ҳудудига қўшилиш учун ариза берди

Грузия Миллий банки Ягона евро тўловлар ҳудудига қўшилиш учун ариза берди

Грузия аризаси ушбу ташкилот Кенгаши томонидан кўриб чиқилади ва якуний қарор Европа комиссияси билан маслаҳатлашувлардан сўнг қабул қилинади.

Маълумот учун, Ягона евро тўлов ҳудуди кенгаши йилига тўрт марта йиғилади ва навбатдаги йиғилиши ноябрь ойида ўтказилиши режалаштирилган.

Ягона евро тўлов ҳудуди Европа ва Европа иқтисодий ҳудудидаги банк ҳисоблари ўртасида евро пул ўтказмалари тизимини такомиллаштириш лойиҳасидир. Тизим ёрдамида сиз юқори транзакция тўловларисиз тўловларни амалга оширишингиз мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Грузия минтақадаги Ягона евро тўловлар ҳудудига аъзо бўлиш учун ариза берган биринчи давлатдир.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!