Грузия Европага интиляпти

Грузия Европага интиляпти

Грузия халқининг Европага интилишини намойиш қилиш мақсадида кеча – 20 июнь куни мамлакат пойтахти Тбилисида митинг ташкил этилди.

Мамлакатдаги "Shame" ёшлар ҳаракати ташаббуси билан ташкил этилган намойишда 15 мингдан ортиқ аҳоли, хусусан, талаба-ёшлар иштирок этди. "Европа томон" шиори остида ташкил этилган митинг мамлакатдаги барча сиёсий партиялар томонидан қўллаб-қувватланди.

Мамлакат Президенти намойишдаги мурожаатида Грузия Европа Иттифоқига аъзо бўлишга муносиблигини ва ҳозирги шароитда акция тинч ўтиши муҳимлигини таъкидлаб ўтди.

Акция тунда якунланди, дейилади "Deutsche Welle" хабарида.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!