Грипп биз ўйлагандан ҳам хавфли?!

Грипп биз ўйлагандан ҳам хавфли?!

Грипп ҳаво орқали тарқаладиган ўткир юқумли касаллик. У ҳар йили ҳалокатли оқибатларни келтириб чиқаради. Буларнинг барчасига сира тутқич бермайдиган вирус сабабчи ҳисобланади.

Грипп тунда қайталайдиган ва уйқу бермайдиган касаллик. У биргина АҚШнинг ўзида ҳар йили 36 минг кишини ҳаётдан олиб кетади. Бундан ташқари, у тарихдаги баъзи қирғинларнинг ҳам сабабчиси.

Грипп вируси худди бошқа вирусларга ўхшаган паразит ҳисобланади. Вирус қоплама вайрион деб аталади, у оқсил билан ўралган рибонуклеин кислотадан ташкил топган. Грипп вируси организмга ҳужум қилиш учун 2 та оқсил – гемагглютинин ва нейраминидазадан фойдаланади. Гемагглютинин оқсили ҳужайрага ёпишиб олади. Ичига кириши билан эса кўпайишни бошлайди. Кейин нейраминидаза оқсили вирусланган ҳужайрани ёради ва бошқа ҳужайраларни ҳам зарарлаш учун ичидагиларни тарқатади. Иммун тизими бу вирусга ҳужум қилиб, уни нафас йўлининг барча қисмидан йўқ қилишга уринади.

Афсуски, бу жараён орган ишини тўхтатиб қўйиши ёки бактерияли зотилжамни пайдо қилиб, ўлимга сабаб бўлиши мумкин.

Грипп вирусини таг-томири билан йўқ қилиб ташлаш иложсиз. Чунки у осонгина мутатсияга учрайди. 2004 йилдан бери грипп вирусининг 5000 дан ортиқ мутатсияси қайд этилган. Одамга юқадиган грипп А, Б, ва C турга бўлинади. Шулардан энг кўп тарқаладигани А туридир. Бу тур энг тез мутатсияга учраб, одам, ҳайвон ва паррандани ҳам зарарлашга мослашади. Мисол учун парранда гриппи ва чўчқа гриппи А турга киради ва улар мутатсия орқали парранда ва чўчқадан одамга ҳам юқиши мумкин.

Тарихдаги оммавий қирғинлардан бирига мана шу вирус сабаб бўлган. 1918 йилдан 1919 йилгача испан гриппи дунё аҳолисининг учдан бир қисмини зарарлаган ва 50 млн кишини ҳалок қилган. У одамларга паррандалардан юққан деб ҳисобланади.

Грипп сабаб яна бир оммавий қирғин содир бўлмаслигига ҳеч ким кафолат беролмайди. Ҳозирча олимлар грипп вирусини доимий назорат қилмоқда ва ҳимоя мақсадида мавсумий ваксиналар ишлаб чиқмоқда.

 

 

 

 

 

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!