Грецияда сўнгги 28 йилликдаги энг юқори инфляция қайд этилди

Грецияда сўнгги 28 йилликдаги энг юқори инфляция қайд этилди

Грецияда 1994 йилдан бери рекорд даражадаги инфляция қайд этилди. Бу ҳақда Грециянинг Elstat статистика хизмати хабар бермоқда.

Апрел ойида йиллик инфляция 10,2 фоизни ташкил этган бўлса, март ойида бу кўрсаткич 8,9 фоизни ташкил этди. Статистика хизмати маълумотларига кўра, энг кўп нархлар газ, электр энергияси ва дизель ёқилғиси учун кўтарилган.

2022 йил апрель ойида 2021 йилнинг апрель ойига нисбатан табиий газ 122,6 фоизга, электр энергияси 88,8 фоизга, иситиш учун дизель ёқилғиси 65,1 фоизга ошган. Ёғ (22%), гўшт (14,1%), сабзавот (13,8%), сут маҳсулотлари ва тухум (11,7%), нон ва дон (10%) каби барча асосий озиқ-овқат маҳсулотлари ҳам қимматлашди.

Йўловчи ҳаво транспорти нархларининг ўсиши қайд этилди – 15,8 фоизга, меҳмонхоналар 16,1 фоизга қимматлашди. 2021 йилнинг апрелига нисбатан кинотеатрлар чипталари нархи 13,9 фоизга ошди. Греция телевидениесининг қайд этишича, нархлар ўсиш динамикаси Греция иқтисодиётида тез орада энг ёмон сценарий амалга ошишидан далолат беради.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!