Греция ва Македония бош вазирлари номзодлари Нобель мукофотига илгари сурилди

Греция ва Македония бош вазирлари номзодлари Нобель мукофотига илгари сурилди

Греция ва Македония бош вазирлари Алексис Ципрас ва Зоран Заев номзодлари 2019 йилги тинчлик учун Нобель мукофотига даъвогарлар сифатида илгари сурилди. Бу ҳақда 2015 йилда тинчлик учун Нобель мукофотини олган Уидед Бушамауи маълум қилди.

Маҳаллий ОАВнинг маълум қилишича, Бушамауи мукофотнинг совриндори ҳуқуқидан фойдаланиб ва ташаббускор гуруҳ номидан Ципрас ва Заев номзодлари бўйича аризани Ослодаги Нобель қўмитасига етказиб берди.

Ципрас ва Заев номзодлари 20 йилдан ортиқроқ давом этган музокаралардан кейин Скопье ва Афина ўртасида Македониянинг Шимолий Македония Республикаси деб қайта номланиши бўйича келишувга эришилгани билан боғлиқ ҳолда илгари сурилган. Номзодлар номлари Македония пойтахти Скопьедаги ФОН университетида тантанали равишда эълон қилинди. Номзодларнинг ўзи маросимда иштирок этмаган.

Греция ва Македония июнда Македониянинг номланиши бўйича кўп йиллик баҳсни ҳал қилувчи ҳамда Скопьега НАТО ва Европа Иттифоқига киришга йўл очувчи келишувни имзолаган. Бироқ бу келишув Грецияда ҳам, Македонияда ҳам танқидга учраган. Келишувга кўра, Македония номи Шимолий Македонияга ўзгартирилиши керак. Ушбу масала референдумга қўйилган, бироқ муваффақиятсизликка учраган овоз беришга зарур бўлган 50 фоиз сайловчидан 37 фоиз сайловчи келган. Овоз беришда иштирок этганлардан 91,5 фоизи келишув учун овоз берган. Ҳозирда Македония парламенти мамлакат номини ўзгартириш бўйича конституцияга тегишли тузатмаларни киритишни кўриб чиқмоқда. Улар бўйича овоз бериш 2019 йил бошида ўтказилиши кутилмоқда

Manba: kun.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!