Греция аҳолини коронавирусдан сақлаш усулини топди

Греция аҳолини коронавирусдан сақлаш усулини топди

1 июндан Грецияда мамлакат аҳолисини коронавирус инфекциясидан ҳимоя қилиш учун БЦЖ ёрдамида универсал эмлаш бошланади.

Бу ҳақда  Neakriti портали хабар бермоқда.

Ушбу чора миллий дорилар агентлиги томонидан маъқулланган ва эмлашлар Афина, Салоники, Патрас ва бошқа Юнонистон шаҳарларида ўтказилади.

Хабар берилишича, Германия, Австралия ва Нидерландия ҳам худди шундай қадамларни ташлаган.

БЦЖ вакцинасининг самарадорлиги олимлар томонидан уч йил давом этган тадқиқотда исботланган. Эмланган одамларда нафас олиш йўллари инфекциясининг ривожланиш хавфи беш баравар кам эканлиги маълум бўлган. Мутахассисларнинг фикрига кўра, ушбу чора коронавирус учун хавф остида бўлган одамларни ҳимоя қилади.

"Махсус вакцина бўлмаганда, умумий иммунитетни, масалан, силга қарши ҳимоя каби вакциналар ёрдамида ривожлантириш мумкин", деди Каподистрия номидаги миллий университетининг патология ва инфекциялар бўйича профессори Эвангелос Ямареллос.

Унинг таъкидлашича, эмлашдан олдин беморларда коронавирус антителалари учун текширилади.

БСЖ - бу сил касаллигига қарши вакцина бўлиб, бир қатор мамлакатларда бу эмлаш барча болаларга туғилгандан кейин дарҳол ўтказилади ва унинг таъсири ҳаёт давомида давом этади.

 

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!