Гренландияда атиги 2 кун ичида 16 миллиард тонна муз эриди

Гренландияда атиги 2 кун ичида 16 миллиард тонна муз эриди

Гренландияда 28 июлдан бошлаб мутахассислар ҳавонинг ниҳоятда юқори ҳароратини қайд этишди, у 19,8 даражага етди. Бу атиги 2 кун ичида 16 миллиард тонна муз эришига сабаб бўлди.

Гренландия - шимолий ярим шарнинг энг катта муз ҳудуди, унинг аҳолиси 50 мингга яқин. Дания метеорология институти (ДМИ) маълумотларига кўра, у чоршанба куни 8,5 миллиард тоннадан ортиқ музликни йўқотди. Эриш пайшанба куни ҳам давом этди, яна 8,4 миллиард тонна муз йўқолди.

Маълумотларга кўра, эриган муз 2 дюйм чуқурликдаги 65 758 квадрат метр майдонга эга бўлган Флоридани қоплаш учун етарли бўларди.

Дания автоном ҳудудида эриш мавсуми одатда июндан августгача давом этади ва июл ойида авжига чиқади. Ўтган чоршанбадан бери 40 миллиард тоннадан зиёд муз эриди, ДМИ маълумотларига кўра, июнь ойининг бошидан бери 100 миллиард тоннадан зиёд муз эриган.

Гренландиядаги энг катта эриш 2019 йилда кузатилган, бунда мавсум давомида 530 миллиард тоннадан ортиқ муз йўқолган, деб хабар беради ББC. CНН телеканали маълумотларига кўра, у 2019 йил 30 июлда кун давомида 11 миллиард тоннадан зиёд музни йўқотган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!